Алишер Рахмуталлаевнинг
жиноят иши туман судида давом этмоқда. Хозирча хукм ўқилгани йўқ.
Лекин хабар беришларича хозирданоқ Алишер апелляция ёзиши аниқ
эканлигини билдирибди.
Эслатиб ўтамиз, 2009 йил ёз ойларида Алишер Рахматуллаев
фрибгарликда айбланиб қамоққа олинган эди. Мазкур жиноят ишида
жабрланувчи сифатида машхурлардан Сардор Рахимхон ва Согдиананинг собиқ
турмуш ўртоғининг қариндошлари ва студия ходимлари хам бор. Сардор
Рахимхон газетага берган интервьюсида буни тасдиқлаган. Хозирда хукм
чиқарилиб унинг айбдорлиги расман тасдиқланмагунча туман суди, айбланув
моддаси ва шунга ўхшаш тўлиқ ва батафсил маълумот беришга хаққимиз йўқ.