YAKSHANBA, 2024.12.29, 11:46
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SHERLAR.UZ SAYTNINI QAYERDAN BILAS
XAMMA JAVOBLAR: 1195

Статистика

XOZIR SAYTDA 6
MEXMON 6
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2009 » Август » 31 » МУҲАББАТ МАЛАЙЛАРИ
18:23
МУҲАББАТ МАЛАЙЛАРИ

Сиз қачонлардир ўлгудек уриб, калтаклайиб, «пўла» қилиб ташланган соҳибжамол, ёшгина, гўзал аёлнинг ўз кушандаси устидан ҳеч бир шикоят қилмасдан, ҳаттоки уни ҳимоялаб, чеҳрасига гуноҳкорона табассум билан қараганини кўрганмисиз? Ишонаман, кўрмагансиз!

Бу аслида моҳиятан «Душманингни сев, уни дуо қил!» деган ҳикматли гапга ўхшаб кетмайдими?
Гап шу ҳақда.
Беморлар қабулида ўтирганимда менга биркитилган ҳудудда нохуш кўнгилсизлик юз бериб, бир аёлни эри ўласи қилиб кал-таклаганини айтишди. Зеро, қабулимниям тўхтатиб, ҳозироқ боришим зарур экан.
Бордим.
Сал чоғроқ, бироқ ихчам, озода, ҳашамдор ҳовлининг пешайвонидаги чорпояда юз-кўзлари момоталоқ бўлиб шишиб, кўкариб кетган гўзал бир аёл ётарди.
Мен уни нимага гўзал деяяпман?
Чунки, калтак изларини ҳи-собга олмаганда қиёфаси-ю тана бичими табиат томонидан шунчалик ҳам мукаммал, мутаносиб, батартиб қилиб яратилган эдики, у гўёки Аллоҳ ғойибдан туширган фариштанинг шикаст, лат еганини эслатарди.
«Ахир шундай аёлни ҳам уриш калтаклаш мумкинми, деган хаёл миямдан ўтди. Шундай илоҳий гўзалликни ҳам тепиш, топташ мумкинми? Мумкинми ахир? Бу ахир мислсиз гўзал, оппоқ атиргулни шафқатсизларча тупроққа қориб, оёқлар тагига олиб топ-ташку!»
Ёнига келганим заҳоти инграб, беҳушдек бир ҳолатда ётган аёл бехос сесканиб, сапчиб тушди ва бор аъзои-вужуди билан ўзини тетик, соғлом тутишга уринди, ўз хасталигини яширмоқчи, хас-пўшламоқчи бўлди гўёки.
— Исми-шарифингиз Сориевами? Сизга нима бўлди?
Аёл базўр қаддини ростлаб, беихтиёр илжайди, уялгансимон. Гуноҳкорона майин табассум қилди, бошини қуйи эгди.
— Ай, шундай, ҳеч нима дўхтир! Яхшиман.
— Яхшисиз? Ҳа, ана, айтмасангиз ҳам яхшилигингизни чеҳрангиз кўрсатиб турибди. Афтбашарангиз бодрингдай кўкариб, шишиб кетган. Ахир сизни эри ўларча урган, дўппослаган, деб айтишди-ку!
— Ай, унчалик эмас, дўхтир, бирдан жаҳллари чиқиб кетиб, шунақа...
— Қани, чойшабни очинг, оёқларингизни, муштдан зарб еган жойларингизни кўрайликчи!
Аёл нохос ток ургандек сесканиб кетди, юзи анордек қиза-риб, товланди. Ана шунда унинг борики ботиний, руҳий кучи ярқ этиб юзида аксланди. Бу куч аёл гўзаллигининг энг олий нуқтаси, устуни, тангзамини — иффат ва ҳаё эди.
Шу туйғулари сидирилиб тушган ҳар қанақа олий даражадаги беками-кўст аёл ҳам оний лаҳзадаёқ гўёки ҳиссиётлардан маҳрум моддий ҳайкалчага айланиб қолади, тароватини йўқотади, сўнади.
Мен буни узоқ йиллар ҳакимлик тажрибамдан биламан. Беморим кўз олдимда ана шу ҳаё осмонининг чўққисига қараб кўтарилди.
— Ай дўхтир, қўйинг, уяламан! Менга шу кўриниб турган жароҳатларимга, юзимга дори-дармон ёзиб берсангиз бўлди.
— Унда мени ишимдан қолдириб нимага чақиртирдингиз? — ёлғондакам пўписа қилдим. — Сизни сулайгунча уриб, савалаб, эрингизнинг ўзи врачни чақиртирибди-ку.
— Қўрққанидан эмас, қўрқ-қанидан эмас, дўхтир! Мен унга айтдим, ўзимни ёмон ҳис қилаяпман, дўхтир чақиртиринг дедим. Эланиб, йиғлаб, ялиндим...
— Ялиндим? Худоё тавба, ҳам шунчалик ўласи калтак едингиз, ҳам ялиндингизми? Э, ундай ярамас эркакни...
— Йў-ўқ, йўқ, уни сиз ҳали билмайсиз, дўхтир. У жудаям яхши одам, оққўнгил, меҳрибон.
— Ҳа, унинг яхшилиги кўриниб турибди! Ахир ўша яхши, меҳрибон одам сизни уриб, ўлдириб қўйишига оз қолибди-ку! Хў-ўш, янга, гапингизга қараганда сизларнинг оилада бунақанги можаролар тез-тез такрорланиб туради, шекилли?
— Ҳа, бўлиб туради.
— Янга, яхши биласиз, мен бу ҳудудга масъулман, ҳар бир касаллик содир бўлганига жавобгар врачман, бу ҳодисани яширишға ҳаққингиз йўқ. Ҳозир бориб маҳалла нозирмга учрашаман, бу хусусда далолатнома тузамиз.
Аёл қотиб турди-да, сўнг устидагй чойшабни улоқтириб юборди, чеҳрасида даҳшатли қўрқинч акс этди.
— Йўқ, йўқ, дўхтир! Бу гап бўлиши мумкин эмас! Агар эримга мисқолчалик гап тегадиган бўлса, мен шу бугуноқ ўзимни-ўзим ўлдираман!
Сапчиб кетдим. Ё, тавба! . — Ваҳ-ҳ, шунчалик ҳам эрин-гизни азиз тутасизми? Уни шунчалик ҳам қадрлайсизми?
— Ҳа, уни севаман! У ҳам мени севади!
— Ай, севган одам шунақа... Ахир у одам сизни уриб, абжағингизни чиқариб, қуртдай эзғилаб ташлабди-ку!
— Майлига, эзғиласаям, ўлдирсаям майли! Ахир мен унинг — севгилимнинг қўлида эзғиламан-ку, севгилимнинг қўлида ўламан-ку! О, бу мен учун қандай бахт...
— Бахт?! Ё тавба, қуртдай эзғиланиш, ўлишми?
— Ҳа, шундай!!!
Аёл танасидаги борики ички кучларини жамлаб, қаддини ростлади-да, ўрнидан шахд туриб кетди.
— Илтимос, буларни ҳеч кимга айтманг! — дея ёлворди бе-морим ибодат қилаётгандек. — Бу ўртамизда дўстона сир бўлиб қолсин!? Майлими, майлими...
— Майли! Тан бердим, мард аёл экансиз! Сезяпман, сиздаги бу каби сирли, покиза муҳаббат, садоқат ҳамма аёлга ҳам насиб қилавермайди! Бу муҳаббат кўриниб турибди, чексиз, ҳудудсиз, қудратли, илоҳийдир!
Уни авайланг, Аллоҳнинг туҳфаси у! У касаллик, жароҳат, майибу мажруҳлик тугул, ҳаттоки, ўлимниям букиб ташлайди, яксон қила олади!
Ростдан ҳам шунчалик бахтли аёлсиз, қанчалик яхшисиз! Зеро, муҳаббатнинг илоҳийлиги ҳам худди мана шу ерда! Унга эришган одамлар ҳар қандай гуноҳ, нуқсонларидан қатъий назар комилдирлар. Уларнинг бу муҳаббатларига раҳна солиш мумкин эмас, у ҳаттоки, тажовуз, фисқу фасод, туҳмат, тазйиқларни ҳам сингдиролмайди!
— Мен қушдек енгил тортиб, беморимнинг ёнидан чиқцим ва уларнинг муҳаббатларига тан берганим ҳолда, шу бугунги кунлардаги баъзи замини пуч, сохта, юзаки, ҳирсу ҳавас ботқоғига ботган пуфаксимон, серҳашам муҳаббатлар хусусида ҳам ўйладим.
Эрнинг жаҳл устида урган бир шапалоғи туфайли содир бўлаётган судлашувлар, ажрашувлар, сувга чўкиб кетаётган оилалар, тирик етим қолаётган бегуноҳ гўдаклар ҳақида ҳамда аёлнинг шунчаки эҳтирос жазавасидаги талвасали шанғиллашига тоб беролмай, эрнинг дарҳол унга «заҳартиллик» тамғасини ёпиштириб, қўш хотин олишлари, «ҳозир хотин қаҳатми» қабилидаги нодонларча фикр юритишлари ҳақида ҳам ўйладим.
Йўқ, ҳозир хотин қаҳат эмас! Аммо, илдиз отиб келаётган оила, фарзандлар-чи? Бир оғиз ёмон гапга кибр, аччиқ қилишдан устун эмасми улар?!»
Ахир ҳаётнинг ўзи шу-ку, зид-диятлар бўрони-ку. Оила ва жамият, табиат қонунлари шундай бўлиб келган-ку, шуни талаб қилади-ку! Мутлақо бенуқсон, зиддиятларсиз, соф оила бўлмаган ҳалигача, ну дунёйи дунда, на жамиятда бўлмайдиям!
...Кўчада кета туриб участкамиз нозирини учратиб қолдим.
— Ҳа дўхтир, Сориеваларникидан келаяпсизми?
— Ҳа, сиз қаёқдан билдингиз?
— Мен ҳам ўша ёққа!
— Тинчликми?
— Бу оила маҳалламизнинг энг бообрў, бахтли оилаларидан бири. Бироқ ҳар-ҳар замонда... Зарари йўқ. Бегуноҳ ягона парвардигор, инсон эса...
— Хотини мард аёл экан.
— Эриям шунақа, мард! Рўзғорда бўлади-да, уларни ҳам тушуниш керак.
— Унда нега хотини бечорани бунчалик...
— Ҳеч нарса дея олмайсиз, инсоннинг табиати бу. Ўхшатмаса учратмас! Хотини қашқатаёқ бўлиб қолганда. Калтаксиз тура олмайди, ҳе-ҳе...
Эр уни урмаса туролмайди! Бўлмаса уларнинг муҳаббатидек муҳаббат йўқ бу оламда! Соф, олов муҳаббат! Ҳам ёндириб-куйдиради, ҳам совқотиб жунжи-кишганларида илитиб, жонларига ҳузур-ҳаловот бағишлайди!
— Ҳа, буям бир гап-да, агар эри аёлини урмай қўйса-чи? Унда нима бўлади?
— Ундами? Бунинг ҳеч иложи йўқ, дўхтир! Агар ростдан ҳам шундай бўлиб қолса, унинг аёли шўрлик худди «Қассобга ғамза қилаётган эчкидек» ўзи бориб суйкалади, ҳоли-жонига қўймайди ва...
- Ҳа, тушундим-тушундим! Унда бечоралар муҳаббатларининг қуллари экан-да.
— Йўқ, қуллари эмас, малайлари десак, тўғрироқ бўла-ди! Чунки, муҳаббат ўша калтак воситасида уларга моддий таом эмас, чексиз-чегарасиз руҳий озуқа, ҳузур-ҳаловот, қувонч ҳиссини беради.
Калтак жароҳатлари тузалгач, инсон танаси чексиз-чегарасиз роҳатга чўмади, араздан сўнгги ўпичлар эса тотли бўлади, дўхтир!
— Қойил! Буёғини ўйлаб кўрмаган эканман. Қани энди биз ҳам...
Муродим УМРЗОҚОВ



Категория: SEVGI | Просмотров: 1135 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz