Статистика |
XOZIR SAYTDA 14 MEXMON 14 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2009 » Август » 31 » Марҳамат Ёқубова, ҳуқуқшунос (Баҳром Ёқубовнинг рафиқаси):
10:49 Марҳамат Ёқубова, ҳуқуқшунос (Баҳром Ёқубовнинг рафиқаси): |
-25 йилдан бери яшаётган турмуш ўртоғимнинг ташқи ва ички дунёсини жуда яхши биламан. Бу видео кимга керак бўлди? Бизнинг оиламизни барбод қилиш кимга керак эди? Диана билан муносабатларимиз яхши. Кўп тадбир ва премъераларда учрашганмиз. Бу видео тарқалгани ҳақида биринчи бўлиб ўғлим айтди. Турмуш ўртоғим ўзи ийманиб, ўғлим орқали айттирибди. Бошида эътибор бермадим. Гап-сўзлар болалагач, ўзим ҳам томоша қилдим. Бу монтаж эканлигини деталма-детал исботлаб беришим мумкин. Баҳром Ёқубовни синдириш учун қилинган. Мен ҳам, фарзандларим ҳам Баҳром акадан ҳеч қачон воз кечмаймиз. Оиласидан ажрашибди, қизининг фотиҳаси бузилибди, деган гап-сўзларнинг ҳаммаси ёлғон. Худо хоҳласа, сентябр ойининг охирида элга ош берамиз. Фурсатдан фойдаланиб, қудаларимга, қўшниларимга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Мен ушбу видеолавҳани тарқатганларни қарғамайман. Уларга худонинг ўзи инсоф берсин. Турмуш ўртоғим айни пайтда Олма-отада. “Мажруҳ” номли фильмни суратга олишга тайёргарлик кўряпти. Шоу-бизнесимизнинг жирканч қиёфалари деб юрганларни маънан жирканчлар деб номлаган бўлардим. Бу йил турмуш қурганимизга 25 йил тўлди. Турмуш ўртоғим билан ютуғимизда, омадсизликда ҳам ҳамиша бирга бўлганмиз. Ҳали орзу ниятларимиз жуда кўп. Қизимизни турмушга бериш, ўғлимизни уйлантириш, набиралар кўриш. Бу кунларга эр-хотин иккимизни илоҳим етказсин! 11 сентябрда Баҳром ака Тошкеннтга қайтгач, тўй ҳаракатларини бирга бошлаймиз.
|
Категория: ШОУ-Бизнес |
Просмотров: 1759 |
Добавил: JAVOXIR
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|