YAKSHANBA, 2024.12.29, 11:39
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
ENG ZOR KIM?
XAMMA JAVOBLAR: 1098

Статистика

XOZIR SAYTDA 12
MEXMON 12
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2009 » Август » 26 » Ayollar va yana ayollar....
05:53
Ayollar va yana ayollar....
Аёллар.... ва яна аёллар...

Аллоҳ таоло биринчи аёл–Ҳаввони эркак, яъни Одамнинг қовурғасидан яратган. Мен бу ҳолатдан ҳам илоҳий ҳикмат туяман. Инсон танасини қовурғасидан ажратиб бўлмаганидай эркакни ҳам аёлдан айриш жуда қийин! Аллоҳ таоло инсоният силсиласини давом эттириш учун аёлга оналик бахтини, имконини берган. Аёл-эркак учун лаззатли ҳаёт ва таскин осойишталик тимсолига айланган. Қуръони Каримда шундай дейилган: «Аллоҳ шундайин зотки, Сизларни бир жондан /Одамдан/ яратди ва у ором осойиш топсин деб унинг ўзидан жуфтини вужудга келтирди». Яни Қуръони мажид шундай дейилади: « Улар /аёллар/ Сизларнинг либосингиз. Сизлар улар учун либоссиз / яъни эр-хотин бир-бирига киши либосга муҳтож бўлгани каби муҳтождирлар/».
Инсониятнинг охирги пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалом номини улуғлаш, унинг шаънини кўтариш, хотин-қизларнинг ҳуқуқини белгилаб беришда фақат Ислом умматига эмас, ўн беш асрдан буён бутун кишилик жамиятига ибрат ва намуна бўлиб келяптилар. У зотдан ривоят қилинган ҳадисни бир эсланг: «Ўз хотинига меҳр-шафқатли бўлган кишилар ораларингиздаги энг яхши кишилардир». Пайғамбар алайҳиссаломдан нимани яхши кўрасиз, деб сўрашганда , аёлни, ҳушбўй нарсаларни ва намозни, деб жавоб қайтаргандлар. Буни шоир чиройли сатрларга шундай муҳрлаган:

Хотин-қизлар, хуш бўйлар меҳри.
Бу дунёда дилга бўлди жо.
Кўнглим хуши, кўзим қораси–
Дил юпанчи намозда аммо

Пайғамбар алайҳиссаломнинг аёллари ҳам у зотга нисбатан чексиз ҳурмат, садоқат, итоат, муҳаббат намуналарини кўрсатишди. Биринчи завжалари Хадичаи Кубро қабиланинг энг баобрў, бадавлат, насабли ва гўзал аёлларидан эди. Бу оқила Муҳаммад алайҳиссаломнинг тўғри сўз, ҳалол, ҳушҳулқ ва ростгўйликлари туфайли ўзи совчи қўйиб у зотга турмушга чиқди. Бутун бойлигини, меҳр-муҳаббатини қўш қўллаб тутди. У зотнинг Ислом динини ёйиш йўлидаги машаққат–азобларига шерик бўлди, қийин кунларда юпанч, далдаберди, чинакам сафдош ва сирдош бўлди. Кенжа завжалари ҳазрати Оиша (р.анҳо) пайғамбар алайҳиссаломдан энг кўп ҳадис ривоят қилган сафдошларидан бўлдилар. У зотнинг кўрсатма ва даъватларини Ислом умматига ёйишда энг кўп жонбозлик қилдилар. Пайғамбар алайҳиссаломнинг қизлари Фотима Заҳро ҳам имом Ҳасан-Ҳусанлардай табаррук инсонларга ҳаёт берган, тарбиялаган энг олийжаноб сифатида тарих қатларига муҳрланганлар.
Аммо жаҳолат ва куфр ҳукмрон бўлган замонларда Аёлнинг ҳолига вой эди. Унга бир буюм, эркакларнинг кўнгил хуши сифатида қараларди. Исломгача бўлган араб дунёсида қиз фарзандларини тириклай кўмиш одат тусига кирганди. Аёлларни чўри сифатида олиб-сотишар,танфурушлик қилиб, пулини хожасига топширишга мажбурлашар, хоотинлари сонини ўн бештага чиқариб уларни хўрлашар, зулм кўрсатишар эди.
Ҳатто ўзини анча маданиятли ва ҳур фикрли санаган Ғарб оламида ҳам аёлларнинг ҳолига маймунлар йиғларди. Унга бир хизматкор буюм сифатида қараларди. «Шайтонни урғочиси» деган номлар билан камситиб, хўрлашарди. Ҳатто Ғарб мамлакатларидан бирининг парламенти «аёлни инсон деб ҳисоблаш керакми-йўқми?» деган масалани муҳокама қилган экан. Насроний олимлар эркакларни йўлдан оздиргувчи, болаларни ямламай ютувчи бу дунёни «аёл дунё» деб таърифлаган эканлар.
Аммо Ислом қонунлари асосида яшай бошлаган ўлкаларда аёлнинг мавқеи ошди, шаъни улуғланди, ҳуқуқи кенгайди. Унинг жамиятдаги ҳуқуқлари хақида гапирмай қўяқолайлик, ҳатто оиладаги ҳуқуқларининг кенглиги ва адолатпарварлиги ҳозирги Ғарб тадқиқотчиларини ҳам ҳайратга соляпти. Ислом шариатига кўра эркак хониминингрўзғор, кийим-кечак, емак-ичмак сохҳасидаги барча сарфу-харажатларини, эҳтиёжларини зиммага олади, унинг рухсатисиз Ҳажга ҳам кетолмайди, агар аёли боласини эмизишга хоҳламаса, бу ишга бошқа аёлни пулга ёллайди, хонимига яхши муомалада бўлиб, унинг нуқсон-айбларини сирларини яширади ва ҳоказо.
Шарқда аёлни улуғламаган, унинг шаънига бирор оғиз мадҳия, мақтов битмаган алломаю шоирни, фузало–мутафаккир топиш қийин. Мавлоно Абдураҳмон Жомий ўзининг «Нафоҳат ал-унс» асарида шундай дейди: “Барча аёллар биз тилга олиб ўтган аёллар каби бўлганларида эди, аёллар эркакларга қараганда анча устснроқ бўлган бўлурдилар”. Жомий айтган аёллар мол-мулк ва нафс, роҳат-фароғатдан воз кечиб, Аллоҳ ва эр ризолигини топмоқчи бўлган саодатманд Хотин-қизлардир.
Ёлғизликни фақат ўзига мунасиб кўрган Аллоҳ таоло бутун мавжудодларни жуфт-жуфт қилиб яратган. Шу жумладан инсонни ҳам. Аммо энг зоҳир ва ботин нарсаларни қамраб олган жуфтлик қонуни инсонларда энг камолот чўққисига улашган.
Барча замонларда аёллар шаънига бўлмагур туҳматлар, камситишлар қилиб келинди, улар хўрланди, жаҳолатга отилди. Аммо Тангри таоло уларни хўрлатиб қўймади, аксинча уларнинг мақомини юқори кўтирди. Инсониятга Исо алайҳиссаломни ҳадя этган бокира Марям, куфр ва кибрга берилиб, ўзини буюк қудрат соҳиби атаган фиравнни бу разил йўлдан қайтармоқчи бўлган хотини Осиё, охирги пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломга чексиз ёрдам кўрсатган, юпанч ва содиқ-ҳамдард бўлган Хадичаи Кубро каби аёллар «жаннатий» мақомини олишди. Зоҳидликнинг тамал тошини қўйган Робиъал –Адавиййа, Имом Жаъфари Содиқнинг келини, олима ва авлиё Саййида Нафиса Нишопурлик йирик олима Фотима, хотирасига Аградаги «Тож Маҳал» обидаси тикланган Малика Мумтоз Маҳал , сиёсат, илм-фанлар бобоси жавлон урган юзлаб, минглаб аёлларнинг шижоати, заковати, тақвоси кимларни лол қолдирмаган дейсиз?
Шу ўринда улуғ зоҳида аёл, буюк тақво эгаси басралик Робиъа ал-Адавиййа билан боғлиқ бир ривоятни келтирсам:
«Бир куни бир улуғ Робиъа олдига келиб, уни синамоқ учун шундай деди; Робиъа, бунча улуғланмасанг! Ахир аёлсан, ҳаргиз зотига пайғамбарлик келмади. Барча фазилатлар эркакларга келибди. Пайғамбарлик тожини эрлар, эранлар бошига қўйдилар ва камарини уларнинг белига боғладилар.» Робиъа айтди: Бу айтганларинг тўғридир. Аммо «менлик» даъвоси ҳам ҳаргиз аёлдан келмади. «Ва ана роббикум ул-аъла» даъвоси эрдан келди. /фиръавн шундай деганди яъни: «Мен сизнинг энг юксак роббингизман» Ҳеч бир муҳаннасли номини тақмади. Муҳаннаслик ва манманлик–кибр эрдадир».
Бунга қўшимча қилиб Мавлоно Жомийнинг Яна бир ҳикмат тўла сўзларини келтириб ўтиш жоиз: «Қуёшнинг муаннасга мансублиги ҳам унинг хиралаштира олмаганлиги сингари Ойнинг музаккарга мансублиги ҳим унинг даражасини ошира олмайди».
Олмониялик таниқли олимаси Аннамарие Шиммел хоним «Жонон менинг жонимда» номли китобида ёзади: «Ислом жамиятида энг ката ҳурматга лойиқ зот-аёл, аниқроғи она хисобланади. Бу ҳол Пайғамбар алайҳиссаломнинг «Жаннат–оналарнинг оёғи остидадир» деган ҳадиси шарифларида ҳам яққол баён этилган. Ислом дини нозил этилган кундан бошлаб ҳозирги кунларгача тақводор, ўқимишли ва ёлғиз Аллоҳ таолони севгувчи аёллар бўлган, бор ва бўлади».

Vafoyeva Ra'no

Категория: ISLOM | Просмотров: 1157 | Добавил: Rano | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz