19 июлдан бошлаб бутун Рамазон ойи давомида Ўзбекистондаги барча масжидларда жомеъ масжидларида таровеҳ намозлари ўқилади.
Республикада жами 2 037 та масжид бўлиб, уларнинг 733 тасида хатми Қуръон ўтказилади. Намозхонларнинг хавфсиз ва хотиржам ибодат қилишлари учун таровеҳ намозлари ўқиладиган барча жомеъ масжидларида посбонлар хавфсизликни таъминлайди.
Ҳозирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимовнинг кўрсатмаси ва фуқароларнинг ташаббуслари билан барча масжидларда ҳамда масжидларга яқин жойлар, муқаддас қадамжо, зиёратгоҳ ва қабристонларда ободонлаштириш ишлари олиб бориляпти.
Эслатиб ўтамиз, 17 июль куни Ўзбекистон Президенти "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади, унга кўра мамлакатда Рамазон ойи 20 июлда бошланади.